Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юридик университет филиали фақат давлат грантига қабул қилади

Юридик университет филиали фақат давлат грантига қабул қилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 25 июнь куни ТДЮУнинг янги очилган ихтисослаштирилган филиалига қабул масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда қатор ўзига хос афзалликлар ва талабларга эга ушбу ОТМ ҳақида маълумот берилди.

Хусусан:

  • Бу йил ушбу филиал 255 та талаба қабул қилади, ҳаммаси давлат грантига.
  • Талабалар ётоқхона, стипендия, битиргач иш ва унвон билан таъминланади.
  • Ихтисослаштирилган филиалга фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатда турувчи, 18–25 ёшдаги, бўйи 165 см (аёллар 160 см)дан паст бўлмаган, соғлом, судланмаган фуқаролар қабул қилинади.
  • Битирувчиларга олий юридик маълумотга эгалиги ҳақида диплом, лейтенант унвони берилиб, иш ўрни билан таъминланади.
  • Ихтисослаштирилган филиал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси учун кадрлар тайёрлайди.
  • Битиргандан сўнг 5 йил Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида ишлаб бериши шарт.

Ихтисослаштирилган филиалда прописка, ёш, жисмоний талаблар мавжуд бўлса ҳам, абитуриентлар учун жозибали олий таълим муассасаси ҳисобланади. Чунки давлат гранти асосида 3 йил ўқиб олий маълумотли бўлиш билан бирга тайин иш жойи ва унвон эгасига айланиш ҳар қандай ОТМ битирувчисига насиб этавермайди.

Энди саводли, юридик билимга эга, чет тилларини биладиган, юқори савияли ва профессионал посбонлар кўпаяди, деб айтиш ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг