Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича конференцияда «Толибон» ҳаракати қатнашадими?

Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича конференцияда «Толибон» ҳаракати қатнашадими?

«Reuters» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиб, Тошкентда ўтиши кутилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда ушбу мамлакат қуролли мухолифати, жумладан, «Толибон» радикал ҳаракати вакиллари иштироки ҳақида сўради.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур саволга расмий жавоб йўллади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати вакиллари ушбу халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга бевосита мурожаат қилмаган.

Тадбирга БМТ бош котиби, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили, Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, шунингдек, Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва БАА ташқи ишлар вазирлари таклиф этилган. Шунингдек, Қатарга таклиф юборилган.

12 март ҳолатига кўра форумдаги иштирокини Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия томонлари, Евроиттифоқ олий вакили ва БМТ махсус вакили тасдиқлаган. АҚШдан бош котибнинг биринчи ўринбосари қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференция жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг