Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон жанубида «Толибон» ҳужуми натижасида йигирмадан ортиқ аскар ҳалок бўлди

Афғонистон жанубида «Толибон» ҳужуми натижасида йигирмадан ортиқ аскар ҳалок бўлди

Афғонистон армияси ҳарбийлари.

Фото: «Apdnews.com»

24 февраль куни Афғонистоннинг жануби-ғарбидаги Фарах вилоятида «Толибон» ҳужуми натижасида камида 25 нафар афғон аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Pajhwok» агентлигига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига қараганда толиблар ҳарбий базага ҳужум уюштирган.

Олдинроқ Кобул марказидаги портлашда икки киши ҳалок бўлган, олти киши яраланган эди. Бир вақтнинг ўзида Афғонистон жанубидаги Лашкаргоҳ шаҳрида юз берган терактда бир киши қурбон бўлган ва ўн киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг