Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазирнинг яна бир ўринбосари Президент қароридаги вазифаларни бажармаган

Бош вазирнинг яна бир ўринбосари Президент қароридаги вазифаларни бажармаган

Фото: «UzDaily.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 май куни «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини, енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарига (Н.С.Отажонов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ–2658-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштириш қисми бажарилмагани қатъий кўрсатиб ўтилди.

Қарорга мувофиқ, икки ой муддатда «Автосаноат Агротехсервис» МЧЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштиришнинг барча жараёнларини 2018 йилнинг 1 октябрига қадар якунлаш топширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 июлдан «Ўзагросервис» АЖ «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқарилади. «Ўзагросервис» АЖ устав жамғармасидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга тегишли бўлган улуш «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав жамғармасини ўтказилаётган улушнинг баланс қийматига камайтирган ҳолда давлат тасарруфига ўтказилади.

Эндиликда «Ўзагросервис» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини, енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

«Ўзагросервис» АЖ бош директори жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ва мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.

«Ўзагросервис» АЖ бош директори ўринбосарлари жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ва мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг