Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия Сурияга қарши ҳарбий амалиётларда қатнашмайди

Германия Сурияга қарши ҳарбий амалиётларда қатнашмайди

Фото: AP

Германия канцлери Ангела Меркел 12 апрель куни Германиянинг Сурияда Башар Ассад режимига қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Франциянинг «Le Monde» нашри хабар бермоқда.

2018 йилнинг 7 апрел куни Шарқий Гутанинг Дума шаҳрида содир этилган кимёвий ҳужум ортидан АҚШ ва Франция давлатларининг Сурияга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш ҳақидаги таҳдидларига муносабат билдира туриб, кимёвий қуролларнинг қўлланилишини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.

«Биз шуни билиб олишимиз керакки, Сурия кимёвий арсеналларини тўлиғича йўқ қилмагани аён бўлмоқда», — дея айтиб ўтган Меркел. Сурия ўзидаги мавжуд кимёвий арсеналларини 2016 йилда йўқ қилиши лозим эди.

Германияда депутатлар розилигисиз Bundeswehr (Германия армияси) хорижда ҳеч қандай ҳарбий амалиёт олиб бориши мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг