Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедов баҳорда Ўзбекистонга келади

Гурбангули Бердимуҳамедов баҳорда Ўзбекистонга келади

Фото: «President.uz»

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йилнинг баҳорида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев хабар қилди.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ташкил этилган анжуман давомида Шири Шириев 2017 йилда туркман-ўзбек муносабатлари янги босқичга кўтарилганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтиш керак, Шавкат Мирзиёев ўтган йили Туркманистонга 3 марта сафар қилган — 6 март, 19 май ва 17 сентябрда ушбу давлатга ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг