Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имомали Раҳмон тадбиркорларга имтиёз берадиган қонунларни имзолади

Имомали Раҳмон тадбиркорларга имтиёз берадиган қонунларни имзолади

Фото: «News.tj»

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон аввалроқ республика парламентининг қуйи палатаси қабул қилган ва юқори палатаси маъқуллаган қонунларни имзолади.

Президент имзолаган қонунлар орасида «Тожикистонда президент сайлови тўғрисидаги» қонун ҳам бўлиб, у 30 ёшга тўлган фуқароларга президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқини беради.

Шунингдек, «Тадбиркорлик ишлаб чиқариш субъектларини текширишнинг ҳар қандай шаклига мораторий эълон қилиш тўғрисида»ги қонун ҳам имзоланди. Унга мувофиқ, солиқ органлари, прокуратура, Ҳисоб палатаси, Миллий банк ва Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигидан ташқари барча ташкилотларнинг тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш субъектларида текширув олиб бориши бекор қилинди.

Ушбу қонун доирасида мамлакатда тадбиркорлик объектлари учун махсус реестр яратилади. Қонун нормалари бузилган ҳолатларда унга биноан тадбиркорлар давлат ташкилотларига мурожаат қилиш имконига эга бўладилар.

Тожикистон президенти Божхона ва Солиқ кодексларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни ҳам имзолади. У «Tajik Air» ва «Тожикистон темир йўллари» давлат унитар корхонасига чет элдан самолёт, локомотив ва вагонларни қўшимча солиқ ва божхона тўловларисиз олиб келиш имконини беради.

Кодекслардаги ўзгартиришларда шунингдек республикага мактаб кийимлари, аграр сектор учун муҳим техникалар, фармацевтика соҳасидаги янги технологиялар, тиббий диагностика ускуналари, паррандалар учун дон-дун ва янги автомобиллар олиб кираётган тадбиркорлар учун бож тўловини 50 фоиз қисқартириш назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг