Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея Бош прокуратураси собиқ президент учун 30 йил сўради

Жанубий Корея Бош прокуратураси собиқ президент учун 30 йил сўради

Фото: «Nytimes»

Бош прокуратура собиқ президент Пак Кин Хе 30 йилга озодликдан маҳрум қилинишини талаб қиляпти. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатди.

Пак Кин Хега 2017 йил апрелида импичмент эълон қилинган, апрель ойида эса у ҳибсга олинганди. Собиқ президент коррупцияда, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда ва давлат сирини ошкор этганликда айбланмоқда.

Аниқланишича, президент хонимнинг дугонаси Чхве Сун Сил ҳеч қанақанги давлат лавозимларини банд этмасдан туриб сиёсатга таъсир ўтказган. У ўз хайрия жамғармаларига пул ўтказдириб, кейинчалик уларни ўзлаштириб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг