Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Бугун 6 апрель куни Сеул Марказий суди ўтган йилнинг баҳорида коррупция ва бошқа қатор жиноятларда айбланаётган, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Мазкур суд жараёни телевидение орқали тўғридан тўғри намойиш этилган.

Пак Кин Хе 2017 йил март ойининг охирида қўлга олинган эди. Унга коррупция, ўз мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва давлат сирларини ошкор қилиш айби қўйилган. Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент учун 30 йиллик қамоқ жазоси ва 118,5 миллиард вон (тахминан 95 миллион доллар) жарима талаб қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг