Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий Осиё раҳбарлари Остонада учрашади

Марказий Осиё раҳбарлари Остонада учрашади

Фото: Президент матбуот хизмати

22 апрел куни Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари Остонага ташриф буюришади

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. 

«Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади», деб таъкидлади матбуот хизмати. 

Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси таркибига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради. 

Давлат раҳбарларининг йиғилиши камида уч йилда бир марта ўтказилади. У охирги марта 2023 йилда Душанбеда бўлиб ўтган, ўшанда Қозоғистон президенти уч йиллик муддатга жамғарма раҳбари этиб сайланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг