Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Наманганда Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қурилади»

Шавкат Мирзиёев: «Наманганда Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қурилади»

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимлигида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари ўз маърузасида баландпарвоз гаплардан, қуруқ ваъзхонликлардан тийилган ҳолда бор гаплардан гапириш, очиқ юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларни ўртага ташлаш, уларни биргаликда хал этиш юзасидан гапириб, вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини ўринли танқид остига олди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиш, хусусан, қарийб олтиш минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Президент Наманганни ривожлантириш ҳақида гапирар экан, Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қуриш таклифини ўртага ташлади. Бу ҳақда «Namnews.uz» портали хабар берди.

Мамлакатимиз етакчиси Нориндарёдан самарали фойдаланиш мақсадида 200 дан зиёд сув ҳавзалари ташкил этиб, уларда ноёб балиқларни парваришлаб, аҳолига етказилса, гўшт арзонлашига муносиб ҳисса бўлишини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда Хитойнинг «Foton Motor» ширкати билан ҳамкорликда «FOTON» русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг