Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоев Наврўзни Самарқандда нишонлайди

Нурсултон Назарбоев Наврўзни Самарқандда нишонлайди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра 2018 йилнинг 21 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 21 мартда қўшни давлат раҳбари Самарқандга келади ва президентлар Наврўз байрамини қадимий шаҳарда ўтказишади. Айни вақтда шаҳарда ташрифга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 15 март куни Остонага ташрифи вақтида мезбон давлат раҳбарини Ўзбекистонга таклиф этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг