Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Фото: «Пресидент.уз»

Мажлисда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларининг Президентлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида билдирган таклифига биноан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ташаббуси минтақадаги барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Қозоғистон Остона шаҳрида биринчи саммит ўтказиш таклифини илгари сурди ва бу таклиф тўлиқ дастур сифатида ноябр ойида Самарқандда бўлган «Марказий Осиё: битта ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда шаклланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг