Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Ўзбекистон Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Эроннинг PressTV нашри хабар берди.
Фармацевтика ва тиббий воситалар ортилган 15 та юк машинаси Даргаз қуруқлик чегараси орқали мамлакатга кириб келди.
Гуманитар юк Эрон Қизил ярим ой жамиятига топширилади.
Ўзбекистон март ойида ҳам Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Ўшанда юк таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter