Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Иордания: 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Иордания: 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг музокаралари бўлиб ўтди. 

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • Экстрадиция тўғрисида битим;
  • Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
  • Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
  • Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
  • Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
  • дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
  • Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг