Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент матбуот котиби Тожикистонда имзоланадиган битимлар ҳақида айтди

Президент матбуот котиби Тожикистонда имзоланадиган битимлар ҳақида айтди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат, 140 миллион долларликдан зиёд шартномалар тайёрланган

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комил Алламжонов оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифидан улкан натижалар кутилмоқда. Ташриф доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат тайёрланган. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим улар орасида энг муҳимларидир, — деди К.Алламжонов.

Шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллардан зиёд бўлган тижорат шартномалари имзоланиши келишилган.

«Биласиз, Президентимиз конструктив иш олиб боради ва масалаларни жойида ҳал қилади. Шу нуқтаи назардан, ташриф пайтида келишувлар миқдори янада ошиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг