Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қанча тез бўлса, шунча яхши»: Ким Чен Ин ва Трамп учрашувига доир янги тафсилотлар

«Қанча тез бўлса, шунча яхши»: Ким Чен Ин ва Трамп учрашувига доир янги тафсилотлар

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Доналд Трамп билан  имкон қадар тезроқ кўришишни истамоқда. Бу ҳақида Жанубий Корея президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабар берди.

«У (Ким Чен Ин) президент Трамп билан имкон қадар тезроқ учрашиш истагини билдирди», — дея маълум қилган Чон Ин Ён Оқ уйдаги учрашувлар якунида.

Аввалроқ Шимолий Кореяда бўлиб қайтган Жанубий Корея делегациясининг Вашингтонга ташриф буюргани ва Трампга Ким Чен Иннинг учрашиш ҳақидаги мактубини топширгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг