Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида ўзгаришлар бўлиши мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида ўзгаришлар бўлиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги  қарор лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар қуйидагича:

1-илова (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилиши лозим:

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

-Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

-Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари

-Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари

-Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги

-Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

-«Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси

-«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси

-«Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат унитар корхонаси

-Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

-Касб-ҳунар коллежлари

-Агроинновация» давлат унитар корхонаси».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг