Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади

Қозоғистон Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади

Фото: «РИА Новости»

Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров республика номидан Ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб «РИА Новости» маълум қилди.

Матбуот хизмати таъкидлаганидек, «Қозоғистон ядровий қуролсизланиш тарихидаги юридик жиҳатдан мажбурий ҳужжат бўлган дастлабки шартнома матнини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этди».

Вазирликнинг аниқлик киритишича, оммавий қирғин қуроллари орасида фақатгина ядро қуролига юридик мақомга эга тақиқ киритилмаган эди. Кимёвий ва биологик қуролларга эса расмий тақиқ мавжуд.

Бугунги кунгача мазкур ҳужжатни 56 мамлакат имзолаган бўлса, шундан 5 таси ратификация қилишга ҳам улгурган. Қозоғистон эса мазкур ҳужжатни имзолаган 57-давлат бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг