Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши кескин кураш эълон қилди

Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши кескин кураш эълон қилди

Фото: Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Қатъий ва доимий назоратни талаб қиладиган яна бир муҳим масала - гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш экани маълум қилинди. 

Бугун Президент Администратсиясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди. 

«Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт», дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг