Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги ислоҳ этилмоқда. У бундан буён нималар билан шуғулланади?

Ташқи ишлар вазирлиги ислоҳ этилмоқда. У бундан буён нималар билан шуғулланади?

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги.

Фото: «Maslahat.uz»

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ қуйидагилар Ташқи ишлар вазирлиги тизимини ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди:

— биринчидан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти ва ташкилий-штат тузилмасининг норматив-ҳуқуқий асосларини «иқтисодий дипломатия»ни ривожлантиришга урғу берган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

— иккинчидан, республиканинг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда Ташқи ишлар вазирлигининг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишдаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаб қўйиш ва ажратиш;

— учинчидан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятига мамлакатимиз маҳсулотлари, ишлари (хизматлари) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, инвестициялар, илғор технологиялар ва туристлар оқимини мамлакатга жалб этишга йўналтирилган янгича ёндашув ва усулларни жорий этиш;

— тўртинчидан, энгаввало, миллий ва хорижий экспертлар жамоалари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва илмий доиралар билан мунтазам ҳамда мақсадли ахборот алмашиш ишларини кучайтириш орқали Ўзбекистоннинг ижобий халқаро нуфузини шакллантиришда «оммавий дипломатия» воситаларини фаол қўллаш;

— бешинчидан, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалда ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш, хориждаги ватандошларимиз билан ҳар томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаш, уларни савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга фаол жалб қилиш;

— олтинчидан, ички идоравийрежалаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, ҳисобот бериш тартиби ва шаклларини соддалаштириш, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини шакллантириш;

— еттинчидан, дипломатик кадрларнитанлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ротациясини таъминлашҳамда истиқболли захирасини шакллантиришнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида кадрлар сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқиш;

— саккизинчидан, дипломатик хизмат органлари ходимларининг моддий рағбатлантирилиши ва ижтимоий ҳимоя қилинишини яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;

— тўққизинчидан, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, глобал ахборот майдонида мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ислоҳотлар 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг