Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонга тарихий ташриф. Тайёргарлик қандай? (видео)

Тожикистонга тарихий ташриф. Тайёргарлик қандай? (видео)

Кадр: «Youtube»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифини амалга оширади.

Илк давлат ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Ташриф арафасида Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги 8 йил олдин ёпиб қўйилган «Андархон» халқаро мақомга эга чегара-божхона пости очилган эди.

Шунингдек, 2018 йил 1 март куни «Жартепа» («Саразм»), «Қушкент» («Ўра-Тепа»), «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), «Ҳавастобод» («Зафаробод»), «Бекабод» («Ҳаштяк»), «Поп» («Навбунёд»), «Равот» («Равот»), «Гулбаҳор» («Айваж») автомобиль ўтказиш пунктлари ва «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайта бошлаши ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Бундан ташқари, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш ҳамда мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилиши хабар қилинганди.

Хўш, ҳозир қўшни республикада дўстона муҳит қандай? Икки мамлакат президентларининг тарихий учрашуви, умуман, тарихий ташрифга тайёгарлик қай даражада эканини қуйидаги видеолавҳада кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг