Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентлар учрашуви арафасида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги тўққиз ўтиш пункти очилди (фоторепортаж)

Президентлар учрашуви арафасида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги тўққиз ўтиш пункти очилди (фоторепортаж)

Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 9—10-март кунлари Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. Мазкур ташриф арафасида Ўзбекистон-Тожикистон чегараси орқали 9 та ўтиш пункти тантанали равишда очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ мисоли ўлароқ 2018 йил 1 март куни «Жартепа» («Саразм»), «Қушкент» («Ўра-Тепа»), «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), «Ҳавастобод» («Зафаробод»), «Бекабод» («Ҳаштяк»), «Поп» («Навбунёд»), «Равот» («Равот»), «Гулбаҳор» («Айваж») автомобил ўтказиш пунктлари ва «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайта бошлаши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, «Кўлоб-Москва» йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 март куни қатнашни бошлайди. 

«Sputnik» нашрининг ёзишича, 2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувга кўра, икки мамлакат чегаралари ўртасида 16та назорат ўтказиш пункти ўрнатилган бўлиб, улардан тўққизтаси халқаро мақомга эга. Пунктларнинг аксарияти 2000-йиллар ўрталарида ёпиб қўйилган бўлиб, шу пайтгача фақатгина иккита пункт рухсатнома режимида ишлаб келганди.

Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: «Facebook» / Негматулло Мирсаидов
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг