Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртта раҳбар бешта бўлди. Президент яна МХХни танқид қилди

Тўртта раҳбар бешта бўлди. Президент яна МХХни танқид қилди

Фото: «Ca-portal.ru»

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қатнашган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали вакилининг маълумот беришича, давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматини яна танқид қилган. Президент вилоят ва туман(шаҳар)лардаги бешта раҳбар кабинетда қўр тўкиб ўтирмаслиги, халқнинг орасида юриши лозимлиги, ҳудуднинг ривожи йўлида бир мушт бўлиб ишлаши кераклигини алоҳида таъкидлаган. «Бўлди энди кабинетда ўтириб бировларнинг орқасини пойлашинг! Унақа давр ўтди-кетди. Мамлакатни ривожлантириш керак, одамларнинг ишончини қозониш керак, Ватан ва халқ учун ишлаш керак», дея таъкидлаган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев яқин-яқингача вилоят, туман(шаҳар)даги аҳвол учун 4 та раҳбар, яъни ҳоким, прокурор, солиқ ва ички ишлар раҳбари жавоб беришини таъкидлаб келаётган, қаерда камчиликлар аниқланса, ана шу «тўртлик»ни ишдан олаётган эди. Давлат раҳбарининг Бухоро вилоятидаги ташрифи чоғида «тўртлик» атамаси «бешлик»ка ўзгарди, ушбу рўйхатга Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят, туман(шаҳар)даги бошқарма(бўлим)лари раҳбарлари ҳам қўшилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг