Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Жорж Буш давридаги мансабдорни янги лавозимга тайинлайди

Трамп Жорж Буш давридаги мансабдорни янги лавозимга тайинлайди

Фото: «BBC»

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси генерал Герберт Макмастер лавозимини тарк этади. Бу ҳақида президент Доналд Трамп «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.

Истеъфо 9 апрель куни бўлиб ўтади. Оммавий ахборот воситаларида Трамп ва Макмастер мазкур масалани охирги бир неча ҳафта давомида муҳокама қилгани ҳақида маълумот берилганди. Амалдорнинг истеъфоси ҳақида эълон қилар экан, Трамп унга мислсиз хизмати учун миннатдорлик билдирган ва ҳар доим дўст бўлиб қолишларини таъкидлаган. Макмастер ҳам ўз навбатида бир неча ойдан сўнг 34 йиллик хизмати сингган АҚШ қуролли кучлари сафидан кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси лавозимини кичик Жорж Буш даврида АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлган Жон Болтон эгаллайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг