Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий инвестицияларнинг маълум қисми илм-фанга йўналтирилади

Хорижий инвестицияларнинг маълум қисми илм-фанга йўналтирилади

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

— Эртанги кунини тасаввур қилган, рақобатбардош бўламан деган давлат, албатта, илмга эътибор бериши керак. Сизларнинг тилингизда айтганда, биз ҳам мамлакатимизни прогрессив ва инновацион ривожлантиришимиз зарур. Бунинг учун олимлар, тадқиқотчилар Ватанга хизмат қилиши, илмий-технологик ишланмаларини барча соҳаларда, айниқса, вилоятларда жорий этиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Ўзбекистонга келаётган ҳар бир хорижий инвестициянинг муайян фоизи илм-фанни ривожлантириш ва илмий кадрлар тайёрлашга йўналтириладиган тизим қилиш бўйича топшириқ берди.

Олимлар Президентнинг кеча қабул қилинган «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори уларга катта хурсандчилик, моддий ва маънавий рағбат бағишлаганини алоҳида қайд этдилар. Мамлакатда илм-фанни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Президент илм-фан вакилларининг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг