Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боксчиларимиз Таиланддан битта олтин медаль билан қайтадиган бўлди

Боксчиларимиз Таиланддан битта олтин медаль билан қайтадиган бўлди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича «Қирол кубоги» халқаро мусобақаси ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал мусобақанинг дастлабки финал беллашуви ўтказилди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Энг енгил -49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан юртдошимиз Нодиржон Мирзаҳмедов олтин медаль учун ҳиндистонлик Дипакка қарши жанг олиб борди ва худди 3 ой муқаддам Осиё чемпионатининг финалида бўлгани каби бу гал ҳам зафар қучди. Шунингдек, боксчимиз олтин медаль қаторида ташкилотчилар томонидан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига ҳам эга бўлади.

Кеча -75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланган эди. Шу тариқа терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг