Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкентда «WBC Silver» камари учун жанг ташкил этилади

Бугун Тошкентда «WBC Silver» камари учун жанг ташкил этилади

Фото: «ЎзА»

Бугун, 5 май куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади, деб хабар берди «ЎзА».

Мазкур мусобақада боксчиларимиз билан бирга Россия, Танзания, Индонезия, Грузиядан келган чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилаётган мазкур бокс кечасида жами саккизта жанг ўтказилади. Кечанинг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Владимир Чудинов ўртасида ўтади. Улар 12 раунд давомида «WBC Silver» камари учун рингга кўтарилади.

Шунингдек, мусобақада ҳамюртларимиздан Қудратилло Абдукаҳҳоров, Жасур Аҳмаджонов, Олимжон Назаров, Улуғбек Собиров, Умид Рустамов, Бегзод Турсунбаев, Жамшид Нажмиддинов рингга кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг