Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия иттифоқчиларини Россияда ўтадиган «ЖЧ-2018»ни бойкот қилишга ундаяпти

Буюк Британия иттифоқчиларини Россияда ўтадиган «ЖЧ-2018»ни бойкот қилишга ундаяпти

Фото: «Kp.ru»

Буюк Британия ҳукумати АҚШ ва Европадаги иттифоқчилари билан Россияда 2018 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бойкот қилиш имкониятини муҳокама қилди.

Масала Лондонда Россия Бош разведка бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарланиши туфайли кун тартибига чиққан, дея «Times» махсус хизматдаги манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Таъкидланишича, бу ерда гап фожиада Россиянинг қўли борлиги аниқланган тақдирда кўриладиган дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий хусусиятга эга мувофиқлаштирилган жавоб чоралари ҳақида кетмоқда. Хусусан, Буюк Британиядан ташқари Полша, Австралия ва Япония ҳам турнирда қатнашишдан бош тортиши мумкин.

«Times»нинг маълум қилишича, расмий Лондон шунингдек «Россия агрессиясини тийиб қўйиш» чораларини кучайтириш мақсадида НАТОнинг июль ойидаги саммити кун тартибини қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин.

Бунгача Лондон Скрипалнинг заҳарланиши туфайли жаҳон чемпионатидаги дипломатик ва сиёсий вакиллигини қайта кўриб чиқиши ҳақида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнот берганди.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бойкотнинг эълон қилиниши ўз-ўзидан инглизларнинг ФИФА регламентини бузишига олиб келиши мумкин, яъни терма жамоа чемпионатнинг барча ўйинларини ўтказмаса то 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган чемпионатгача бошқа ўйинларга қўйилмайди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ҳукумати Скрипалнинг заҳарланишига дахлдорлигига доир биронта ҳам ишонарли далил расмий Москвага маълум эмаслигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг