Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дангаса Месси. У ҳаммадан кам югуради

Дангаса Месси. У ҳаммадан кам югуради

Фото: «Sports.ru»

Европа чемпионлар лигасида энг кам югураётган ҳужумчи Лионел Месси. Швейцариянинг «Neue Zürcher Zeitung» газетасининг ҳисоб-китобига кўра у ўйин вақтининг бир дақиқасида ўртача 89,9 метр югурган. Агар оддий одам 5 км/соат тезликда юришини ҳисобга олсак, бир дақиқада 83,3 метр йўл босиб ўтади. Бундан кўриниб турибдики, Месси ўйин давомида сизу биздан бироз тезроқ юрган, холос.

Солиштириш учун: Криштиану Роналду ўртача бир дақиқада 101,9 метр ҳаракатланиб, вақтига нисбатан киритган голлари ва голли узатмалари билан чемпионлар лигасининг энг фойдали ўйинчиси деган номни ўзида сақлаб турибди. Бу борада иккинчи ўринда Коутино (6196 метр), учинчи – яна ўша Месси (6773 метр).

Месси майдонда ҳаракатланадиган футболчилар орасида фақатгина «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Эрик Байидан кўпроқ югурган. Франциялик ҳимоячининг ўртача кўрсаткичи дақиқасига 88,2 метрни ташкил этади.

Дарвозабонлар ичида энг кўп «йўл босиб ўтгани» Диего Бенало бир дақиқада ўртача 58,1 метр кўрсаткичга эга.

Чемпионлар лигасида дақиқасига югуриш бўйича кучли учликка кирувчи ўйинчилар: Бруно Коста («Порту») – 143,7 м; Адам Лаллана («Ливерпул») – 142,6 м; Маҳмуд Довуд («Боруссия» Д) – 141,7 м.

Кучли ўнликда, шунингдек, Жеймс Милнер («Ливерпул» – 139,6 м), Коке («Атлетико» – 138,5 м) ва Кристиан Эриксен(«Тоттенхэм» – 137,4 м)лар бор.

Мессининг «югурмаслиги» янгилик эмас. 2014 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг ФИФА ўйин вақтида югуриш бўйича умумий статистикани эълон қилган, унга кўра  Месси бор-йўғи 30-ўринда қайд этилган эди. Ваҳоланки, Аргентина ўша турнирда финалгача етиб бориб, энг кўп ўйин ўтказган жамоалардан бири бўлган эди. Ўшанда ҳам кўпчилик томонидан танқид қилинган Месси жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деган номга сазовор бўлган эди. Ҳозир эса «дангаса» Мессини букмекерлар навбатдаги «Олтин тўп»га энг асосий даъвогар сифатида тилга олишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг