Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Драматик ўйинда хорватлар драматик тарзда ғалаба қозонди

ЖЧ-2018. Драматик ўйинда хорватлар драматик тарзда ғалаба қозонди

Фото: «ЗвездаРУ»

ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Хорватия термасининг қўли баланд келди. Дания терма жамоаси ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Матиас Йоргенсенинг яқин масофадан берган зарбасини Субашич қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозадан жой олди.

Бироқ хорватлар бу голга тезда жавоб қайтаришди, рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Марио Манжукич мувозанатни тиклашга эришди.

Учрашув юқори темпда бошланди ва биринчи бўлим худди шу кўринишда давом этди. Иккинчи бўлим эса биринчисига нисбатан сокинроқ руҳда ўтди ва жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади ва қўшимча таймлар белгиланди.

Тўртинчи бўлимда хорватияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Лука Модричнинг пенальтидан берган зарбасини Каспер Шмейхель эгаллаб олди. Шу тариқа, барчаси пенальтилар сериясида аниқланди.

Шу тариқа, хорватлар пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритган ҳолда чорак финалга йўл олдилар ва у ерда Россия билан куч синашадилар.

ЖЧ-2018, 1/8 финал

Хорватия – Дания 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0) (пен. 3:2)

Голлар: 0:1 – 1 Йоргенсен, 1:1 – 4 Манжукич.

Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 81), Врсалько, Вида, Модрич, Ракитич, Перишич (Крамарич, 97), Брозович (Ковачич, 71), Ребич, Манжукич (Бадель, 108).

Дания: Шмейхель, Кьер, Кристенсен (Шене, 46), Кнудсен, Йоргенсен, Дилэйни (Крон-Дели, 98), Эриксен, Дальсгор, Поульсен, Корнелиус (Йоргенсен, 66), Брэйтуэйт (Систо, 105).

Огоҳлантириш: Йоргенсен (115).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг