ЕЧЛ: «Спортинг», «Реал», «ПСЖ» ва «Арсенал» чорак финалда
Бугун оқшом Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўртта жавоб учрашуви якунига етиб, илк чорак финалчилар номи маълум бўлди.
Португалиянинг «Спортинг» клуби суперкамбэк эвазига «Будё-Глимт» «эртаги»га нуқта қўйди. «Реал» сафарда Винисиуснинг дубли ҳисобига «Манчестер Сити»дан устун келди (Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди). «ПСЖ» Лондонда ҳам йирик ҳисобли ғалабага эришиб, «Челси»ни турнирдан чиқариб юборди. «Арсенал» «Байер» устидан ишончли ғалаба қозонди.
Чорак финалда «Спортинг» «Арсенал»га қарши тўп сурса, «Реал»нинг рақиби катта эҳтимол билан «Бавария» бўлади.
ЕЧЛ. 1/8 финал
Спортинг — Будё-Глимт 5:0 (умумий ҳисоб 5:3)
Голлар: Инасиу 34, Гонсалвеш 61, Суарес 78 пеналти, Араухо 92, Нел 120+1
Челси — ПСЖ 0:3 (умумий ҳисоб 2:8)
Голлар: Хварацхелия 6, Барколя 14, Маюлу 62
Арсенал — Байер 2:0 (умумий ҳисоб 3:1)
Голлар: Эзе 36, Райс 63
Манчестер Сити — Реал 1:2 (умумий ҳисоб 1:5)
Голлар: Ҳоланд 41 — Винисиус 22 (пен.), 90+3
Четлатиш: Силва (20)
Огоҳлантиришлар: Гвардиола 25, Ҳусанов 45+4


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter