Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. «Ювентус» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни енга олмади, «Манчестер Сити» эса меҳмонда рақибини «ер тишлатди»

ЕЧЛ. «Ювентус» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни енга олмади, «Манчестер Сити» эса меҳмонда рақибини «ер тишлатди»

Фото: Getty Images

Футбол мухлислари интиқиб кетган Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи бошланди. Бугун икки қизиқарли учрашув мухлислар эътиборига ҳавола этилди. «Базель» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилган бўлса, «Ювентус» Туринда «Тоттенхэм» билан куч синашди.

Англияда тобора енгилмас жамоага айланиб бораётган «Манчестер Сити» чемпионлар лигасида ҳам ўз кучини кўрсатди. Гвардиола шогирдлари Швейцария жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди.

Яна бир инглиз клуби «Тоттенхэм» эса Италияда «Ювентус» меҳмони бўлди. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида икки гол уриб, олдинга чиқиб олган туринликлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тез дублга эришган Игуаиннинг голларига Кейн ва Эриксен жавоб қайтарди.

Фото: Getty Images

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал. Биринчи учрашув

Базель (Швейцария) – Манчестер Сити (Англия) 0:4
Голлар: 0:1 – 14 Гюндоган, 0:2 – 18 Бернарду Силва, 0:3 – 23 Агуэро, 0:4 – 53 Гюндоган.

Ювентус (Италия) – Тоттенхэм (Англия) 2:2
Голлар: 1:0 – 2 Игуаин, 2:0 – 9, пенальти Игуаин, 2:1 – 35 Кейн, 2:2 – 71 Эриксен.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг