Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа лигасининг 2019/20 йилги финали қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Европа лигасининг 2019/20 йилги финали қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Фото: «Footboom.com»

Европа лигасининг 2019/20 йилги финал ўйини Польшанинг Гданск шаҳрида ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Киевда бўлиб ўтган Европа футбол ассоциацияси (УЕФА) ижроия қўмитаси йиғилишида шундай қарорга келинди.

Гданскдаги стадион 2012 йили Польша ва Украинада бўлиб ўтган Европа чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган эди. Стадионга 44 минг томошабин сиғади.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилги УЕФА суперкубоги учрашуви Портудаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтади.

Аввалроқ 2019/20 йилги мавсумнинг чемпионлар лигаси финали Истанбулдаги «Отатурк» стадионида ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг