Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсоннинг энг хатарли душмани

Инсоннинг энг хатарли душмани

Афсонавий машҳур футболчи Армандо Диего Марадона ўзининг ёмон одатларидан қутулганидан сўнг оғир руҳий тушкунликка тушиб қолади.

У маълум муддат руҳий беморлар шифохонасида ётишга мажбур бўлади. Футболчи кейинчалик ўша даврни узоқ вақт эслаб юрди. У шундай деган эди:

“Руҳий шифохонада турли тоифадаги беморлар бор эди. Кимдир: «Мен Эрнесто Че Гевараман», – дерди ва ҳамма уни ҳурмат қиларди. Яна бири: «Мен Гандиман», – дерди ва бу беморга ҳам ишонишарди. Мен ҳам тилга кирдим. Ўзимни таништирдим. Аммо «Мен Марадонаман», – деганимда барча устимдан кулди. «Марадонa бўлиш ҳеч кимнинг кўлидан келмайди», – дейишди.

Ўша дақиқада ўзимдан уялиб кетдим. Чунки ўзимга қанчалик зулм қилаётганимни тўлиқ англаб етган эдим.

Инсоннинг энг хатарли душмани, бу – кибр. У бизни “мен ҳеч қачон йиқилмайман” деб ишонтиради ва энг оғир мусибатларга йўл очади.

Эҳтиёт бўлинг, барг-япроқлар ўзини олтин деб ўйлаган пайтда ерга тушади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг