Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келаётган душанбада 14 млн. америкалик «касал» бўлади. Нега?

Келаётган душанбада 14 млн. америкалик «касал» бўлади. Нега?

Ҳамма гап Супербоулда.

Фото: «Korrespondent.net»

Ҳамма гап Супербоулда. Охирги ўтказилган сўровнома қарийб 14 млн. нафар америкаликнинг якшанба кунги финалдан кейин душанбада ишга чиқмасдан ўзини касалликка солишини тасдиқламоқда. Бу ҳақда «USA Today»га таяниб «Korrespondent.net» хабар тарқатди.

Ишчи кучлар институти ҳисоб-китобларига кўра, 5 февраль йил давомидаги «энг касал кун» бўлади. Ўтган йили шу финални деб 16,5 миллион америкалик ишга чиқмаганди. Чунки ўйиндан кейин кўплар ғалабани нишонлаш учун кечки сайрга чиқади, дўстлариникига боради, қовоқхоналарни тўлдиради…

Вазият жиддий. Ҳатто шунчаликка бордики, бу спорт турига «касал» америкаликлар анъанавий якшанба финалидан кейинги душанбани дам олиш кунига айлантиришга ҳам уриниб кўришди.

Эслатиб ўтамиз, Супербоул («суперкубок») американча футбол бўйича профессионал лиганинг финал ўйинидир. Бутун  дунёга тарқатиладиган бу ўйинни миллиарддан зиёд инсон томоша қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг