Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лушчан «Сўғдиёна»даги фаолиятини суперкамбэк билан бошлади

Лушчан «Сўғдиёна»даги фаолиятини суперкамбэк билан бошлади

Фото: www.fcsogdiana.uz

Ўзбекистон суперлигасининг 6-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Драматик руҳда кечган учрашувда майдон эгалари катта ирода кўрсатиб, 15 дақиқа ичида учта гол урди ва ғалабани ўз томонига оғдириб олишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Зоҳир Пиримов ва Азизбек Турғунбоев мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, ўйин тақдирини ҳал этгандек эди, гўё. Аммо ўйин якунига 15 дақиқа қолганда барчаси ўзгариб кетди.

Аввалида Жаҳонгир Абдумўминов 78-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Дилмурод Каримов мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Иззатилла Абдуллаев учинчи голни жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Сўғдиёна»ни бир неча кун олдин қабул қилган мураббий Сергей Лушчан янги жамоасидаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

«Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 3:2
Голлар: Ж. Абдумўминов (78), Д. Каримов (80), И. Абдуллаев (90+3), — 3:2. З. Пиримов (3), А. Турғунбоев (38)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг