Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

UFCда ўрта вазн тоифасида жанг ўтказаётган Маҳмуд Муродовнинг (25-6) навбатдаги рақиби Жералд Миршерт (32-14) бўлади.

Мазкур жанг 2021 йилнинг 28 августида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Муродов ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

33 ёшли Миршерт сўнгги жангини 17 апрел куни Бартош Фабианскига қарши ўтказган ва рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Шунингдек, Миршерт UFCдаги фаолияти давомида Кевин Ҳоланд ва Тиаго Сантос каби машҳур яккакурашчилар билан жанг қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг