Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

MMA жангчиси ўзини-ўзи нокаут қилиб қўйди (видео)

MMA жангчиси ўзини-ўзи нокаут қилиб қўйди (видео)

Фото: «MMAjunkie»

MMA аралаш усуллар жангчиси Жаред Брукс навбатдаги жангида ўзини-ўзи нокаут қилиб қўйди. Ушбу ҳолат видеоси глобал тармоқда тарқалди.

Жангда Брукс рақиби Торресни елкасига кўтариб олди ва уни йиқитаётганида мувозанатини сақлай олмади. Натижада иккиси ҳам бирдек қулади. Ноқулай йиқилиши натижасида Брукс ўзига кела олмади. Ҳакам эса Торреснинг нокаут билан ғалаба қозонганини қайд этди.

Ушбу жангдан сўнг Брукс ҳисобида 13 ғалаба ва икки мағлубият бор. Торрес эса мағлубият алами нималигини билмайди — Брукс устидан қозонилган ғалаба кетма-кет саккизинчиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг