Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Колумбия терма жамоасига хизмат кўрсатмоқда (фото)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Колумбия терма жамоасига хизмат кўрсатмоқда (фото)

Фото: «Фейсбук» Бахтиёр Насимов

Колумбия футбол федерацияси Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатида шаҳарлараро парвоз учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.

Фото: «Фейсбук» Бахтиёр Насимов

Хабарда айтилишича, Колумбия термаси футболчилар Саранск – Қозон – Самара йўналишида айнан ўзбек компанияси хизматидан фойдаланмоқда.

Фото: «Фейсбук» Бахтиёр Насимов

«Ўзбекистон ҳаво йўллари», шунингдек, терма жамоа маъмурияти, футболчиларнинг оила аъзолари ҳамда футболчиларни олиб келиш учун Барселонадан Қозонга чартер рейсни амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг