Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон МТЖнинг янги либоси тақдим этилди

Ўзбекистон МТЖнинг янги либоси тақдим этилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг «Jako» компанияси билан шартнома имзолаганди ва ушбу шартномага кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги – 2019 дан бошлаб янги либосларда майдонда тўп суриши маълум бўлганди.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтди.

Маросимда йиғилганларга миллий терма жамоамиз учун «Jako» компанияси томонидан тайёрланган янги формалар намойиш қилинди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

ЎФА Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов «Jako» компанияси билан тузилган шартнома бўйича йиғилганларга қуйидагиларни маълум қилди: «Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамизга либос етказиб берувчи бир қатор компаниялар билан музокара ўтказиб, якунда Германиянинг «Jako» компанияси билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор. Бу компания биз учун манфаатли бўлган шартлар асосида бизга либосларни тақдим қилмоқда. Миллий терма жамоамиз аъзоларига 116 хил либос ва аксессуарлар бепул тақдим қилинса, қолган терма жамоаларга 50 фоизли чегирма асосида формалар етказиб берилади.

Етказиб берилаётган либослар ичида ҳар қандай об-ҳаво шароитида машғулот ўтказиш ва майдонда ҳаракат қилишга мўлжалланган либос ва аксессуарлар мавжуд.

«Jako» компанияси билан 3 йиллик шартнома имзоланган бўлиб, Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашса, шартнома муддати узайтирилади ва шартлари қайта кўриб чиқилади», – дея ўз фикрларини билдириб ўтди Олим Арифов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг