Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар жаҳон чемпионатида III дивизион ғолибига айланишди

Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар жаҳон чемпионатида III дивизион ғолибига айланишди

Хоккей бўйича Ўзбекистон U18 терма жамоаси Гонконгда ташкил этилган жаҳон чемпионати III дивизион «А» гуруҳи ғолиби бўлди.

Мусобақада мағлубиятсиз иштирок этган ўзбекистонлик йигитлар сўнгги турда Исроил устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу муваффақият Ўзбекистон жамоасига келаси йил II дивизионнинг «Б» гуруҳида иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг