“Реал” муҳим баҳслар олдидан жиддий йўқотишга учради
Мадриднинг “Реал” клуби матбуот хизмати жамоа ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жароҳат олганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Беллингем Испания Ла Лигасининг 22-тури доирасида “Райо Вальекано”га қарши учрашувнинг 8-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган. Тиббий текширувлар натижасида англиялик футболчининг чап оёғида мушак жароҳати аниқланган.
Тахминларга кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячининг тўлиқ тикланиши учун бир ой вақт кетади.
Жорий мавсумда Жуд Беллингем “Реал” сафида барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширган.
Феврал тақвимида “Реал”ни Ла Лига доирасида “Валенсия”, “Реал Сосьедад”, “Осасуна” клубларига қарши, ЕЧЛда эса “Бенфика”га қарши баҳслар кутиб турибди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter