Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рим ва Манчестердаги драма. ЕЧЛнинг илк ярим финалчилари маълум

Рим ва Манчестердаги драма. ЕЧЛнинг илк ярим финалчилари маълум

Фото: Twitter / FC BARCELONA'S WORLD

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувларининг иккитаси ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Унда «Рома» - «Барселона» ва «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» жамоалари майдонга тушишди.

«Манчестер Сити» биринчи ўйинда йирик ҳисобда (0:3) мағлуб бўлгани учун дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтди ва 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Аммо кейин уларга омад кулиб боқмади. Якунда «Ливерпуль» яна ғалаба қозонди. «Шаҳарликлар» эса кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба нималигини билмай келишяпти.

Энг драматик ўйин Римда кечди. «Барселона»нинг дастлабки ўйиндаги ишончли ғалабаси (4:1) уларнинг ярим финалга чиқишига шубҳа қолдирмаган эди. Аммо «Рома» ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди ва суперкамбек билан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу билан Европа чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финал иштирокчилари маълум бўлди — «Рома» ва «Ливерпуль».

Европа чемпионлар лигаси, 1/4 финал

Жавоб учрашувлари

«Рома» (Италия) – «Барселона» (Испания) 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 6 Жеко, 2:0 – 58, пенальти де Росси, 3:0 – 82 Манолас.

«Рома»: Алиссон, Фасио, Жезус, Коларов, Манолас, Наингголан (аш-Шаарави, 77), Флоренци, Стротман, де Росси, Жеко, Шик (Ундер, 73).

«Барселона»: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду (Дембеле, 85), Умтити, Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс (Пако Алькасер, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 81), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Фасио (38), Жезус (44), Пике (57), Месси (63), Суарес (72).

Дастлабки учрашув: 1:4.


«Манчестер Сити» (Англия) – «Ливерпуль» (Англия) 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салоҳ, 1:2 – 77 Фирмино.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.

«Ливерпуль»: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салоҳ (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).

Дастлабки учрашув: 0:3.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг