Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев яна бир лавозимни тарк этди

Солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев яна бир лавозимни тарк этди

Фото: «Qalampir.uz»

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов конференциясида Ботир Парпиев Раҳматович ассоциация президентлигидан озод этилган ҳамда янги раҳбар сифатида Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов таништирилган.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, янги раҳбар олдига маълум талаб ва вазифалар қўйилди. Жумладан, Лазиз Ҳасанов қисқа вақт ичида терма жамоаларга иқтидорли спортчилар етказиб бериш тизимини қайта кўриб чиқиши, мураббийлар малакасини оширишга эътиборни кучайтириши, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочиларнинг муваффақиятли иштирок этиши учун зарур чоралар кўриши керак бўлади. 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг