Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тухелнинг «кетиш чиптаси»ни «ПСЖ» олти миллионга баҳолади

Тухелнинг «кетиш чиптаси»ни «ПСЖ» олти миллионга баҳолади

Фото: «Eurosport»

Томас Тухель тез орада «Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийлигидан кетади, шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган немис мутахассисига парижликлар яхшигина бадал тўлашади.

«Bild» (Германия) нашри ёзишича, 47 ёшли мутахассис бадал миқдорини клуб раҳбарияти билан келишиб олган — олти миллион евро.

Таъкидлаш керакки, «ПСЖ» ҳали истеъфони расман эълон қилган эмас, бироқ кўп футболчилар мураббий билан ижтимоий тармоқларда хайрлашишга улгуришган.

Тухелнинг ўрнига аргентиналик Маурисио Почеттино (бир пайтлар клуб футболчиси бўлган) келиши ва 2023 йилгача муддат белгиланган шартномага имзо чекиши кутиляпти.

Томас Тухель «Пари Сен-Жермен»ни 2018 йил июлидан бери бошқараётган эди. Унинг бошчилигида парижликлар барча турнирларда 127 ўйин ўтказишган: 96 ғалаба, 11 дуранг ва 20 мағлубият. Тухель билан «ПСЖ» икки маротаба Франция чемпиони бўлди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ финалигача чиқди, аммо «Бавария»га ютқазиб қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг