Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» кубалик боксчилардан реванш ололадими?

«Uzbek Tigers» кубалик боксчилардан реванш ололадими?

Ҳасанбой Дўсматов азалий рақиби Хоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилади.

Фото: «Olympicboxing.uz»

Бугун Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида WSB мусобақасининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли «Uzbek Tigers» жамоаси Кубанинг «Cuba Domadores» клубига қарши рингга кўтарилади.

Мусобақанинг очилиш маросими соат 18:30да бошланади.

49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов Хоанис Аргилагосга қарши, 56 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши, 64 кг вазнда Иқбол Холдоров Энди Крузга қарши, 75 кг вазнда Исроил Мадримов Арлен Лопесга қарши ва 91 кг вазнда Санжар Турсунов Эрисланди Савонга қарши рингга чиқади.

Фото: «Olympicboxing.uz»

Эслатиб ўтамиз, Кубада бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг