Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мамлакатдаги коррупция ва «семиз вазирлар» бир-бирига тўғри пропорционал — Блаватски

Мамлакатдаги коррупция ва «семиз вазирлар» бир-бирига тўғри пропорционал — Блаватски

Фото: «Pixabay»

Франциянинг Монпельедаги бизнес-мактаби социологи Павло Блаватски ғаройиб тадқиқот ўтказиб, мамлакатлардаги коррупция даражаси ва ҳукумат аъзоларининг тана массалари ўртасидаги боғлиқликни исботлашга уриниб кўрди. Унинг хулосалари «Economics of Transition and Institutional Change» журналидаги мақолада келтирилган.

Олим коррупция даражасини аниқлаш учун вазирларнинг фотосуратлари ва нейротармоқдан фойдаланди. Аввалига нейротармоқни дастурлаб, инсон тана массаси индекси (ТМИ)ни баҳолашга ўргатди, сўнгра бу «ақлли ғалвир»дан 15 та замонавий давлат, собиқ иттифоқ мамлакатларининг 299 нафар вазирлари фотосуратларини (2017 йилда олинган суратлар) ўтказди. Социолог олинган хулоса-рақамларни бу мамлакатлардаги коррупция даражасини кўрсатувчи беш хил баҳолаш, хусусан, Transparency International ҳамда Жаҳон банки маълумотлари билан таққослаб чиқди.

Бутун собиқ иттифоқ доирасида коррупция даражаси энг паст мамлакатлар — Эстония, Литва, Латвия ва Грузия ҳукуматлари аъзоларининг ТМИ кўрсаткичлари ҳам паст чиқди, жайдаричасига айтганда, бу мамлакатларнинг вазирлари озғиндан-озғин...

Блаватскининг нейротармоғи Туркманистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон вазирларини «оғир вазнлилар» тоифасига киритди...

«Вазирлар тана массасининг медиан индекси коррупция даражасини кўрсатувчи эътироф этилган бешта индикаторга тамомила мувофиқ келди. Яширин сиёсий коррупцияни том маънода юқори сиёсий намояндаларнинг фотосуратларида кўриш мумкин», — деб хулоса қилади Блаватски.

Муаллиф Арманистон билан боғлиқ яхши мисол ҳам келтирган: 2018 йилда Серж Саргсян ҳукумати ўрнига Пашиняннинг «хушбичим» ҳукумати келганидан сўнг, мамлакатда коррупция индекси сезиларли тарзда пасайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг