Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

14 август куни ўтказилган тест натижалари маълум бўлди

14 август куни ўтказилган тест натижалари маълум бўлди

Фото:«Repost.uz»

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн олтинчи куни (14 август) натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ўз расмий каналида хабар берди.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши – 229,4 балл (174,4 балл тест синовлари натижаси, 55 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5111400 – Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл.

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

- Ўзбекистон Миллий университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 161,9 балл.

к) кечки таълим шакли бўйича:
- Қорақалпоқ давлат университетининг 5240100 – Юриспруденсия (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши – 172,1 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет орқали яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг