Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон вилояти «рекорд» қайд этди

Андижон вилояти «рекорд» қайд этди

Фото: «Xabar.uz»

Қайси ҳудудда мактаб ерлари энг кўп «сотилган»?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлигидан мазкур масаладаги мурожаатга жавоб олинган.

Қайд этилишича, президентнинг 2018 йил 5 сентябрдаги қарорига асосан Халқ таълими вазирининг рухсатисиз мактабларнинг ерлари бегоналаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, ҳокимларимиз бунга зид равишда мактаб ерларини бошқаларга бериб юбориш ҳолатлари кўп экан. Оддий айтганда мактаб ерлари «сотилган».

Рақамларга кўра, 2018 йилдан шу кунга қадар жами 198 та мактабнинг ҳудудлари ноқонуний бериб юборилган.

Бу борада рекорд Андижон вилоятига тегишли: нақд 61 та мактаб ҳудудлари берворилган.

Кейинги ўринда 26 та мактаб ҳудудини беворган Қашқадарё вилояти турибди.

Наманган вилояти эса 20 та мактаб ҳудудларини бервориш орқали кучли учликдан ўрин олган.

«Биргина Хоразм вилоятида бундай ҳолат кузатилмаган. Хоразмда бундай ишлар Президент қарори чиққунча бўлган бўлиши мумкин.

Ўқувчиларга синфхоналар етишмай, мактабларга қўшимча бино қуришга ер муаммо бўлиб турган бир вақтда мактаб ерлари талон-торож қилинаётганини келажакка хиёнат, дейиш мумкин.

Фарқи шундаки, бунда мактаб ерларини талон-торож қилган ҳокимлар эмас, ноқонуний топшириқни бажарган қўрқоқ ва журъатсиз ходимлар жазоланади», дейди Расул Кушербаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг